28 Феврал 2024 йил 283

Касб ўрганишга йўналтирилди

Нишон туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар  ўртасида қайта жиноят содир этилишини олдини олиш, белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилишнинг таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Туман ИИБ пробация назоратидаги шахслар, Нишон туман имом-хатиби иштирок этиб, ўзгаларнинг ҳақига хиёнат қилмаслик, ҳалол меҳнат қилиб, рўзғор тебратиш, блгиланган қоидаларга амал қилиш борасида иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берилди.

Назоратда турган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларни бандлигини таъминлаш, уларга мураббийлар бириктириш борасида чора-тадбирлар белгиланди.

Якунда туман Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими ходимлари томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирда айрим шахслар ва хотин-қизлар касб ўрганиш учун ўқишга йўналтирилди.

 

Text to speech