Касб байрами муносиб нишонланди
Қарши шаҳридаги “Версал” тўйхонасида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унга бошқарма соҳавий хизматлари, шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходимлари, фахрийлар ҳамда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасидаги самарали хизмат қилиб келаётган ички ишлар органлари ходимлари таклиф этилди.
Тадбирни Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев очиб, ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Бошқарма бошлиғи ўз сўзида шуни алоҳида эътироф этиш керакки, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида дадил одимлаётган мамлакатимизда юрт тинчлиги ва эл осойишталигини таъминлаш, осмонимиз мусаффолигини кўз қорачиғидек асраб-авайлашда фидойилик намунасини кўрсатаётган ички ишлар органлари ходимларининг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлади.
Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов ички ишлар органлари ходимларини касб байрами билан қутлаб, муҳтарам Президентимиз Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига йўллаган байрам табригида “Мен Янги Ўзбекистоннинг ички ишлар органлари ходимлари – Ватанимизнинг асл ўғлонлари сифатида замонавий билимларни эгаллаган, маънавий ва маърифий дунёси бой, ҳар қандай хавф-хатарга қарши матонат билан курашишга тайёр, халқимизнинг чин маънодаги ҳимоячилари эканингизга қатъий ишонаман”, деб соҳа ходимлари фаолиятига юксак баҳо берганини алоҳида таъкидладилар.
Янги Ўзбекистонда муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида юрт тинчлиги ва халқ осойишталигини таъминлаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларга қарши курашишнинг самарали тизимини яратилганини, соҳада хизмат олиб бораётган ходимларнинг касбий малакаси ва тажрибасини ошириш, уларга энг замонавий қулай шарт-шароитларни яратиб бериш, хизматларини муносиб рағбатлантириш мақсадида ички ишлар идоралари тизимида қатор ислоҳотлар жараёни амалга оширилди.
Соҳада амалга оширилган тизимли ислоҳотлар натижасида халқ манфаатларига хизмат қиладиган, замонавий моддий техник воситалар билан таъминланган, юксак билим ва профессионал кўникмаларга эга ватанпарвар кадрларни ўзида жамлаган, энг асосийси, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг кафолати бўла оладиган янги тизим яратилди.
Энг муҳими, ички ишлар идоралари ходимларининг эл-юрт осойишталигини сақлаш, жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасидаги шарафли ва ғоят масъулиятли хизматлари ҳукуматимиз томонидан юксак баҳоланмоқда.
Тадбирда Муҳтарам Президентимиз Фармонлари ва ички ишлар вазирининг тегишли буйруқлари билан мукофотланган бир гуруҳ ходимларга, “Шуҳрат” медали, “Аъло хизматлари учун”, “Бенуқсон хизматлари учун”, “Фахрий ёрлиқ”, қўл соати ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Якунда бир пиёла чой устида пойтахтдан келган ва воҳалик санъаткорларнинг куй-қўшиқлари билан байрам янада файзли давом этди.