9 Апрел 2020 йил 836

Карантин вақтида ҳам ўз нафсини жиловлай олмаган ўғрилар қўлга олинди

Чироқчи туман ИИО ФМБга 2020 йил 07 апрель куни тушган хабарга кўра, Чироқчи тумани Дам қишлоғида яшовчи И.Ў.  ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида, 2020 йил 06 апрель куни соат 21:00 ларда, номаълум шахслар яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, девор ошиб уйига кириб, ётоқхонасидаги нархи 2.500.000 сўмлик “Самсунг” русумли телевизор ва айвонида турган нархи 5.000.000 сўмлик тахта кесувчи станокни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Чироқчи туман ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида мазкур жиноятни Чироқчи тумани Пастуйшун қишлоғида яшовчи Ж.Л. ва Чироқчи тумани Дам қишлоғида яшовчи Э.Ф.лар содир этганлиги аниқланиб, улардан “Самсунг” русумли телевизор ва тахта кесувчи станок тегишли тартибда хужжатлаштириб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан Ф.Э. ва Л.Ж.ларга нисбатан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech