КАРАНТИН ТАДБИРИ ТУГАМАДИ
“Соvid-19” пандемияси туфайли мамлакатимизда эълон қилинган карантин ҳали якунланмади, аксинча юмшатилди. Буни ўзича тушунган айрим фуқароларимиз карантин талабларини бузиб, кўча-куйда тиббий ниқобсиз очиқ юришга одатланмоқда. Холбуки, ҳали пандемиянинг навбатдаги босқичи борлиги ҳақида тиббий мутахассислар огоҳлантирмоқда. Шу боис бошқарма ҲПБ ва унинг шаҳар-туман бўлимлари профилактика инспекторлари ўзига бириктирилган ҳудудда карантин қоидалари ижроси юзасидан назорат кузатув ишларини олиб бормоқда. Жумладан, Чироқчи туман ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант Аббос Рўзиқулов ўзи хизмат қилаётган “Тўқмор” МФЙда 2020 йил 06 октябр куни 12 нафар фуқаролар ниқоб тақмасдан юрганини аниқлашга эришди. Туманнинг “Оқтўнли”, “Ўймовут”, “Чувуллоқ” ва “Тўқмор” маҳаллаларида истиқомат қилувчи бу қоидабузар фуқароларга нисбатан профилактика инспектори томонидан маъмурий баённомалар тузилиб, тегишли таъсир чоралари кўрилди.
Бир сўз билан айтганда, бу борада профилактика инспекторлари томонидан профилактик тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси