Карантин қоидаларини бузганларга нисбатан чора кўрилди
Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекциясининг кириб келиш ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика Махсус комиссиясининг 2021 йил 6 июл кунидаги йиғилиш баёнига асосан, мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг кейинги тўлқинини олдини олиш ва фуқаролар саломатлигини сақлаш мақсадида бир қатор чекловлар жорий этилганди. Унга кўра, кафе-бар, чойхона ва кўнгилочар масканлар, истироҳат боғлари, концертлар, томошалар, спорт мусобақалари ва оммавий намоз ўқиш ҳамда тўйларда 100 нафардан ортиқ меҳмон чақирмаслик чоралари белгилаб қўйилган.
Чойхона, ресторан ва кафе-барларда жойлар оралиқ масофани сақлаган ҳолда очиқ жойларда мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда соат 20.00дан кейин фаолият кўрсатмаслиги қатъий белгилаб қўйилганди.
Аммо айрим баъзи туманларда фаолият кўрсатаётган умумий овқатланиш шохобчалари, чойхона ва бошқа кўнгилочар масканлар белгиланган чекловларга амал қилмаётгани ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилаётган рейдлар давомида аниқланмоқда. Жумладан, Қарши тумани “Мирмирон” МФЙда жойлашган “АСР”, “Батош” МФЙда жойлашган “ЯГОНА” номли чойхоналар 2021 йил 5 август куни тунги вақт соат 23:00да карантин қоидаларини бузган ҳолда фаолият кўрсатаётганлиги Қарши тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, чора кўришлик учун Жиноят ишлари бўйича Қарши тумани судига юборилди ва суд томонидан маъмурий иш онлайн тартибда кўриб чиқилиб, чойхона маъмуриятига тегишли жарима жазоси тайинланди. Худди шунингдек, туманнинг “Кат” МФЙда жойлашган “РАШИД ОТА” номли чойхона ҳам шу куни тунги вақт соат 23:00да Карантин қоидаларини бузган ҳолда ишлаб турганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, чора кўришлик учун ЖИБ Қарши тумани судига юборил ва суд томонидан онлайн тартибда кўриб чиқилиб, жарима жазоси белгиланди.