"Камбағалликдан фаровонлик сари”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябр кунидаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли Қарори асосида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича масъулларга асосий вазифаларни белгилаб берилган эди. Бу борада Қашқадарё вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоят 3-сектор раҳбари - ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов ўзига бириктирилган Косон туманидаги “Замин" маҳалласида истиқомат қилаётган оилаларда бўлиб, "Камбағалликдан фаровонлик сари” тамойили асосида уларга моддий ва маънавий кўмак ҳамда ўзини ўзи банд қилиш учун субсидия асосида тикув машинкаси берилди.
Тадбирда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларнинг яшаш
шароитлари, оиланинг моддий даромади ўрганилиб, фарзандларининг қайта тайёрлов
пули тўлаб берилди.
Ўрганилган оилаларнинг ҳар бир меҳнатга яроқли аъзосини даромадли
фаолият билан шуғулланиши, томорқага деҳқончилик қилиш таклифлари берилди.
Якунда уларнинг ҳар бирини камбағалликдан
чиқариш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.