24 Декабр 2024 йил 643

"Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича

Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябр кунидаги  “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли Қарори асосида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш  бўйича масъулларга асосий вазифаларни белгилаб берилган эди. Бу борада вилоятда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоят 3-сектор раҳбари - ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов ўзига бириктирилган Косон туманидаги “Қуйи оброн”, “Қорабайир”, “Аралиқ” маҳаллаларида истиқомат қилаётган оилаларда бўлиб,  "Камбағалликдан фаровонлик сари” тамойили асосида уларга моддий ва маънавий кўмак ҳамда суюлтирилган газ баллони берилди. 

Шунингдек, уйини таъмирлаш, ошхона ва ёрдамчи бинолар қуриш жараёнлари ўрганилди. 

Тадбирда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларнинг яшаш шароитлари, оиланинг моддий даромади ўрганилиб, фарзандларининг қайта тайёрлов пули тўлаб берилди. 

Ўрганилган оилаларнинг  ҳар бир меҳнатга яроқли аъзосини даромадли фаолият билан шуғулланиши, томорқага деҳқончилик қилиш таклифлари берилди. 

Якунда уларнинг ҳар бирини камбағалликдан чиқариш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech