8 Октябр 2024 йил 457

Камбағалликдан фаровонлик сари

Косон туманида Президентимизнинг 2024-йил 23-сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги ПФ-143-сон қарорига асосан вилоят 3-секторидаги “Заминр” маҳаллаласида истиқомат қилувчи оғир тоифадаги оилаларда вилоят ички ишлар бошқармси бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов томонидан ўрганишлар олиб борилди.

Бошқарма бошлиғи фуқаролар билан юзма-юз очиқ мулоқот қилиб, ойлик даромади, яшаш шароити ва бандлиги ҳамда  муаммоларини ўрганди. Жараёнда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ манзилли чоралар белгиланди. Жумладан, ижтимоий ҳимоя рўйхатида турувчи фуқароларни  доимий иш билан таъминлаш, касбга ўқитиш, борасида масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech