Камбағалликдан фаровонлик сари
Косон туманида Президентимизнинг
2024-йил 23-сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш
фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш
тўғрисида”ги ПФ-143-сон қарорига асосан вилоят 3-секторидаги “Қорабайир” маҳаллаласида истиқомат қилувчи оғир
тоифадаги оилаларда вилоят ички ишлар бошқармси бошлиғи, полковник Абдувохид
Исмоилов томонидан ўрганишлар олиб борилди.
Бошқарма бошлиғи фуқаролар билан
юзма-юз очиқ мулоқот қилиб, ойлик даромади, яшаш шароити ва бандлиги ҳамда муаммоларини ўрганди. Жараёнда аниқланган
муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ манзилли чоралар белгиланди. Жумладан,
ижтимоий ҳимоя рўйхатида турувчи фуқароларни
доимий иш билан таъминлаш, касбга ўқитиш, борасида
масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Хусусан, туманнинг “Қорабайир”
маҳаллласида яшовчи Сарвигул Сафаровага ўзини ўзи банд қилиши учун тикув
машинаси берилди.
Бу борадаги ишлар давом
эттирилмоқда.