Камбағалликдан фаровонлик сари
Вилоят 3-секторига қарашли ҳудудларда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Талат Маматкуловга бириктирилган Ғузор тумани “Совлиғор” маҳалласида истиқомат қилувчи оғир тоифадаги оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари
фуқаролар билан юзма-юз очиқ мулоқотда тўртта оиланинг яшаш шароити ва имкониятларини ўрганиб,
уларнинг 2 нафарига
ўзини ўзи банд қилиш таклифига биноан тикув машинкаси берилди. Шу маҳаллада
яшовчи талабага олийгоҳда ўқиш учун тўлов контракти ҳал этилди. Яна бир
фуқарога эса қишда фойдаланиш учун бир тонна кўмир етказиб берилди.
Жараёнда ҳудудда яшовчи бириктирилган
бошқа фуқароларнинг муаммоларни ҳал этиш, доимий иш билан таъминлаш, кредит
асосида бандлигини таъминлаш борасида ишлар давом эттирилмоқда.