25 Ноябр 2024 йил 620

“Камбағалликдан фаровонлик сари”

Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, Қашқадарё вилоятида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоят 3-секторига қарашли вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарларига бириктирилган фуқароларнинг мунтазам равишда турмуш шароити ўрганилиб, ижтимоий қўллаб-қувватланиб камбағалликдан чиқариш чоралари кўриб келинмоқда. 

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Ражаровга бириктирилган Қарши шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи фуқаро Муҳаббат Менглиеванинг  кундалик ва оилавий шароити ўрганилганда сув ҳовузи ва савдо дўконига эҳтиёжи борлиги маълум бўлганди.

Тузилган йўл харитаси асосида яқинда фуқаро Муҳаббат Менглиевага сув ҳовузи ва кичик савдо дўкони қуриб берилди. 

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech