Ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилинди
Қашқадарё вилояти ИИБда Эксперт-криминалистика бўлими ва унинг шаҳар-туманлардаги бўлинма гуруҳлари ходимлари иштирокида жиноятларни олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасида жорий йилнинг ўн бир ойлиги амалга оширилган ишларнинг таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни бўлим бошлиғи, майор Жамшид Шерматов очиб, мамлакатимизда кечаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, хусусан ички ишлар органларининг Эксперт-криминалистика бўлимидаги ўзгаришлар ҳақида фикр юритди.
Шундан сўнг соҳа ходимлари томонидан эришилган натижалар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама этилди. Вилоятда жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини “иссиқ излар”да фош этишда мавжуд криминалистик техника ва ускуналардан самарали фойдаланиш лозимлиги таъкидланди. Қолаверса жиноятларни фош этиш устида ўтказилаётган тадқиқотларни янада такомиллаштириш бунинг учун ҳар бир ходим ўз устида ишлаб, тажриба ва малкасини ошириши лозимлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, ички ишлар бўлими экспертлари фаолияти танқид остига олинди. Йиғилишда ошган жиноят турлари ва уларни келтириб чиқарувчи омиллар муҳокама этилди.
Йиғилишда Президентимиз раҳбарлигида шу йилнинг 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқларни бажариш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсияларини билдирди.
Тадбирда бошқарма ЭКБ, Қарши шаҳар ИИО ФМБ, Касби, Чироқчи туман ИИБлари экспертларига бошқарма раҳбариятининг “Ташаккурнома”лари берилди.
Якунда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга оид муҳим вазифалар белгилаб олинди.