15 Октябр 2021 йил 728

“Жума – Ватанпарварлик куни”

Ички ишлар органларида “Жума – Ватанпарварлик куни” этиб белгиланиши муносабати билан қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти ИИБда “Жума – Ватанпарварлик куни” тадбири доирасида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ички ишлар органлари фаолиятига оид билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.
ИИВ Қашқадарё академик лицейи ва мактаб ўқувчилари ва ёшлар таклиф этилган тадбирда ички ишлар органларидаги махсус ҳимоя воситалари, жанговар ва хизмат автомашиналари, қурол-яроғ ва бошқа ускуналар, кийим-бошлар намойиш этилди.
Тадбирда ёшлар барча техника ва махсус воситалар билан яқиндан танишдилар.
Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардаги жасурлик, мардлик, фахр-ифтихор, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик, фуқароларда ички ишлар органларига ҳурмат туйғусини шакллантиришга йўналтирилган тадбирда ёшларга атрофлича маълумотлар берилди.
Якунда бошқарма Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари томонидан жанговар кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Text to speech