Йўлларда ҳаракатланишда юқори самарадорликкка еришиш, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам беришни таъминлашда ЙПХ инспекторларига “Йўл посбонлари” кўмакчи бўлиши шубҳасиз
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 май кунидаги № 377-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йил 11 июн куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруғи асосида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига жамоатчилик асосида кўмаклашувчи «Йўл посбони» тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра Қашқадарё вилоятида биринчи босқичда ўрта-махсус ва олий таълим муассасалари яқинида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, пиёдаларнинг йўллардан хавфсиз ўтишини таъминлаш учун хизмат қиладиган 127 нафар “Йўл посбон”лари бириктириб берилди. Ушбу йўл посбонларига махсус гувоҳномалар ҳамда нур қайтарувчи камзуллар ва стоп махсус таёқчалари берилди.
Йўл посбонилари аъзолари қуйидаги ҳуқуқ ва ваколатларга эга:
Йўлларда, йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини ЙПХ ходимлари билан бирга назорат қилиши;
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган йўл ҳаракати иштирокчилари билан профилактик ишларни олиб бориш;
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни» тадбирларида фаол иштирок етиш;
Ёшлар, айниқса вояга етмаганлар орасида йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш ишларини олиб боришдан иборат.
Йўлларда ҳаракатланишда юқори самарадорликкка эришиш, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам беришни таъминлашда ЙПХ инспекторларига “Йўл посбонлари” кўмакчи бўлиши шубҳасиз.