26 Июн 2021 йил 578

ЙЎЛЛАНМА – ИМТИЁЗ ДЕМАКДИР


Мамлакатимизда аҳолининг барча қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашга устувор масала сифатида доимий диққат-эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ички ишлар органларида ҳам бу борада салмоқли ишлар амалга оширилаётир. Тизим ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар бунинг яққол исботи.
Хусусан, куни кеча Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда хизмат вазифасига сидқидилдан ёндошиб, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, ҳуқуқбузарликларнинг илдизига болта уриш, рўй берган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиб, фаолиятда ижобий натижаларни қўлга киритиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг фарзандларига олий ўқув юртларига кириши учун ажратилган имтиёзли тавсияномалар тантанали равишда топширилди.

Text to speech