2 Ноябр 2021 йил 300

''Йўл қоидаси умрфойдаси”


Биламизки ҳар қандай қонун қоидани бажармаслик қонун бузилишига олиб келади ва чоралар кўрилади. Aммо йўл транспорт қоидасини бузганлик натижасида кўнгилсиз ҳодисаларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ ва бу еса инсоннинг барвақт умирига зомин еканлигини англатади. Шундай екан ушбу йўл транспорт қоидаларнинг бузилишини олдини олишда кўплаб тушунтириш ишларини олиб боришимизга тўғри келади. Шу каби профилактик тадбирлар ҳарбий хизматчилар орасида ҳам кенг муҳокама қилиниб келинмоқда. Жумладан, 2021 йил     2 ноябр куни Қарши шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ўртасида йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш ва йўлларда ҳаракат хавсизлигини таъминлаш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди, тадбир якунида яқин кунларда юртимизда содир етилган йўл транспорт ҳодисалари бўйича хужжатли филм намойиши етилди.
Тадбирга Қарши шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходими кичик сержант Aхрор Усмонов ва ДХХ чегара қўшинлари офицери подполковник Хошим Махмудовлар томонидан ЙТҲ натижасига олиб келувчи ҳодисалар, келиб чиқиш сабаблари ва йўл транспорт ҳодисалари натижасида содир етилган салбий ҳолатлар юзасидан маъруза қилинди.
Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар томонидан хужжатли филмлар ва содир етилган кўнгилсиз ҳодисалардан ўзига хулосалар чиқардилар.

Text to speech