30 Декабр 2023 йил
1032
ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилган автомашиналарда пиротехника воситалари борлиги аниқланди
Жорий йилнинг 29 декабрь куни
соат 12:40ларда “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 40 кунлиги” махсус профилактик тадбири
давомида Қарши шаҳар “Cола” савдо мажмуаси рўпарасида хизматга жалб қилинган
ЙПХ инспектори томонидан Қарши шаҳар И.Каримов кўчаси буйлаб ҳаракатланиб
кетаётган ҳайдовчи Ш.Ш. бошқарувида бўлган “Дамас” ҳамда ҳайдовчи Н.Б. бошқарувида
бўлган “Некция 3” русумли транспорт воситалари тўхтатилиб салон қисми кўздан
кечирилганда 112 дона “7 шотс”, 160 дона “Петарди”, 80 қути “Трения”, 48
дона “Волк” ёзувли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб тегишли тартибда
ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур пиротехника
воситалари ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари
давом эттирилмоқда.