4 Январ 2024 йил
1062
Йўқотилган хамён
Шаҳрисабз
шаҳрига саёҳатга келган фуқаро Рашидова
Озода электромобил ичида 700.000 сўм
пули, пластик карточкаси ва бошқа анжомлари бўлган хамёнини эҳтиётсизлик оқибатида тушириб қолдириб, бўлиб ўтган ҳодиса
юзасидан “Оқсарой” тарихий мажмуасида
хизмат олиб бораётган Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш
бошқармаси инспектори капитан Зуҳриддин
Ғаниевга мурожаат қилади.
Қисқа
фурсат ичида ходимларнинг тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида хамён ичидаги
нарсалар билан топилиб, эгасига
топширилди.
Капитан Зуҳриддин Ғаниев 6 йилдан бери ички
ишлар органларида сидқидилдан хизмат қилиб,
ижобий натижаларга эришиб келмоқда. Сафларимизда шундай ходимлар
кўпаяверсин.