Жорий йилнинг 9 июнь куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида виртуал ва халқ қабулхоналарига мурожаат этган ҳамда сайёр қабуллар ва оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали хабардор бўлган 73 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди.
Бевосита очиқ мулоқот руҳида ўтказилган қабул жараёнида муаммоларнинг 25 таси ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 6 та мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинди. Қолагн 17 та мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабулда Қарши шаҳар “Чулқувар” МФЙ 4-митти тумани 22-уй 41-хонада яшовчи Д.Алимова кредит олиш масаласида мурожаат этди. Унга қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича кредит ҳужжатлари расмийлаштирилиб, кредит ажратиш масаласи ҳал этилди.
Жумладан, бевосита ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳолатлар ҳам тингланди. Фуқаролар Чориева Медахол, Хўжақулов Баходир ва Турсунов Қобилжонларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш масаласида қилган мурожаатлари кўриб чиқилиб, уларнинг масаласи ижобий ҳал этилиб, уларга биометрик паспортлар топширилди.
Фуқаролар Ризақулов Беҳруз, Каримова Хурсаной, Абраева Маъмураларга биометрик паспорт олиш юзасидан қилган мурожаатлари ҳам тингланиб, уларга янги биометрик паспортлар тантанали равишда топширилди.
Худди шундай, фуқаро Хайитов Бекзоднинг доимий прописка масаласи ҳам шу куни ижобий ҳал этилди.
Фуқаролар Қурбонова Дилрабо ва Абраева Маъмураларнинг ички ишлар органларига ишга кириш юзасидан берган аризалари ўрганиб чиқилиб, уларнинг ҳужжатлари қабул қилинди.
Фарзандлари шаффофлик ва очиқ руҳда ўтказилган танловда ички ишлар органларига ишга қабул қилингани учун фуқаролар М.Алиева, М.Ҳайдавалова, Д.Эшанқулова, Ғ.Хайитов, Н.Мўминова ва Ф.Норовалар ИИВ ва вилоят ИИБ раҳбариятига самимий миннатдорчиликларини билдирдилар.