18 Феврал 2021 йил 581

ЖИСМОНИЙ МАШҒУЛОТЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Жамиятда соғлом турмуш тарзига амал қилиш, ва уни тарғиб этиш фуқаролар саломатлиги сақлашнинг бош омили ҳисобланади. Шу боис бошқа соҳалар қатори Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва унинг соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман бўлимларида ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш доимий диққат-марказда бўлиб келмоқда. Белгиланган режа асосида ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари ички ишлар органлари тизимида хизмат қилувчи барча ходимлар учун спорт машғулотлари куни этиб белгиланган. Жумладан, Миришкор тумани ИИБ шахсий таркиби ҳам тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳафтада ики кун спорт машгулотлари билан шуғулланмоқда. Ўз навбатида спорт ходимларни жисмоний чиниқтириш билан бирга турли касалликларни олдини олишда ҳам қўл келмоқда.

Text to speech