25 Август 2023 йил 2270

Жиноятлар кенг қамровда таҳлил этилди

Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номли театрда Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов раислигида вилоят ва Қарши шаҳар секторлари раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари ва мутасадди идоралар ҳамда маҳаллалар бешлиги иштирокида жорий йилнинг 7 ойида Қарши шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар биргина мақсад сари, яъни халқни рози қилиш ва аҳолига яқиндан хизмат кўрсатишга қаратилган, - деди вилоят ҳокими ўз сўзида. - Жиноятчиликни жиловлаш, аҳолининг кунлик ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этиш бўйича янгича ишлаш тизими яратилганини таъкидлади.

Йиғилишда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳратжон Сатволдиев  сўзга чиқиб, Қарши шаҳрида да ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида “маҳаллабай”, “фуқаробай” ишлаш тизими бўйича ташкил этилган профилактик тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида Қарши шаҳридаги 64 та маҳаллалардан 37,5 фоизи “қизил” ва 47 фоизи “сариқ” тоифадаги маҳаллалар рўйхатида тургани ачинарли ҳолат эканлигини таъкидлади. Мавжуд муаммоларга ечим топиш, маҳаллаларда фуқаролар бандлигини таъминлаш, аёллар ва ёшлар билан олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ошириш, оғир ва ўта оғир ва бошқа турдаги жиноятларни ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, унга қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”, “Хавфсиз ҳудуд”, “Турмуш”, “Қорадори” ва бошқа профилактик тадбирларда барча мутассади ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хамжиҳатликда иш ташкил этиб, ўзаро ҳамкорликни таъминлаши зарурлиги қайд этилди.

Танқидий йиғилишда вилоят ҳокими содир этилган ҳар бир жиноятни маҳалла бешлиги билан бирма бир таҳлил этди. Жиноятни юзага келишига сабаб бўлган омиллар, уни бартараф этишда учраётган тўсиқларни бартараф этиш бўйича бешлик фаолиятини танқдий муҳокама қилиниб, маҳалла раиси, Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, Ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторининг кунлик иш фаолияти таҳлил этилди. Бу борада тегишли тавсия ва таклифлар берди.

Йигилишда вилоят давлат хавфсизлиги  хизмати бошқармаси бошлиғи, вилоят прокурори, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди раиси, Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда жамоат жойларида жиноятлар, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оила-турмуш доирасидаги қонунбузарликларга барҳам бериш, аёлларга ҳимоя ордерларини бериш, ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш ва иш билан таъминлаш, борасида масъуллар вазифадор этилди. 

Жиноятларни олдини олиш мақсадида кўп қаватли  уйларнинг йўлакларига видеокузатув камералари, тунги ёритувчи чироқлар ўрнатиш, қўриқлаш пультига улаш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтириш, “Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскан”ларининг фаолиятини кучайтириб, энг оғир маҳаллаларда сектор раҳбарлари томонидан янги  “Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани” ташкил этиш, оғир ва ўта оғир жиноятларнинг олдини олишда маҳаллалардаги “Бешлик” ролини ошириш пировардида жойларда виктимологик профилактикани кучайтириш лозимлиги масъулларга тушунтирилди.

Якунда кун тартибига киритилган масаллар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Text to speech