Жиноятининг юзага келиш сабаблари муҳокама қилинди
Чироқчи тумани “Пахтаобод” МФЙда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Сатволдиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник У.Азимов иштирокида 2021 йилнинг 15 март куни содир этилган ўта оғир жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда тумандаги сектор раҳбарлари, прокуратура, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, маҳалла фаоллари ва фуқаролар ва жиноят иштирокчиларининг ота-оналари иштирок этишди.
Муҳокамада иштирокчиларга жиноятнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки уларнинг барвақт олдини олиш масаласи устувор вазифа эканлиги уқтирилди. Жиноятни келиб чиқиш сабаблари ва бунга шарт-шароит яратган омиллар юзасидан тегишли мутасадди идоралар ва маҳалла фаолларининг хатти-ҳаракати муҳокама қилинди. Умумий овқатланиш ва кўнгилочар масканлар раҳбарларига белгиланган вақтларда мижозларга хизмат кўрсатиши, тунги вақтларда фаолият кўрсатмаслик тавсия этилди.