30 Март 2022 йил 465

Жиноятга жазо муқаррар

 

Чироқчи туманидаги Кўкдала 2-ҳудудий шифохонаси “Кўкдала” оилавий поликлиникаси ҳамшираси “У.М.Р.” ҳамда Чироқчи туман марказий поликлиникаси “Аннарўз” шифохонасида фелдшер бўлиб ишловчи “М.С.Х.”лар ўзаро тил бириктириб, 2021 йилнинг 11 ноябрь куни ўзларига ишониб топширилган бюджет маблағларига асосан олиб келтирилган “Covid 19” вирусига қарши вакциналарни ўзлаштириб, фуқаро “М.Қ.”га 4.600 АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Яқинда Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан фуқаро “У.М.Р.” ва “М.С.Х.”лар Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноий жавобгарликка тортилиб, “У.М.Р.”га 1 йил тиббиёт соҳасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда БҲМнинг 30 баравари миқдорида жарима, “М.С.Х.”га эса 2 йил тиббиёт соҳасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Text to speech