“Жиноятчиликни олдини олишда видео камералар ва ташвиш нуқталари “пульт” механизмларини ўрни”
Жорий йилнинг 31-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазир ҳузурида ўтказилган йиғилиш баёнининг тегишли бандида берилган топшириққа асосан, Қарши шаҳар ИИО ФМБда маҳалла фаоллари ва тадбиркорлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда “Жиноятчиликни олдини олишда видео камералар ва ташвиш нуқталари “пульт” механизларини ўрни” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Кўлами кенг йиғилишда ҳозирги вақтда ахборот-коммуникация технологияларидан ҳаётнинг барча жабҳаларида шу жумладан, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятида ҳам жиноятчилик билан курашишда, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлашда ички ишлар органлари ходимлари самарали фойдаланиб келинаётгани қайд этилди.
Қарши шаҳри ҳудудида ўтган давр мобайнида ИИО ходимларининг тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида - 163 дона камера ўрнатилди. Жумладан, МФЙларнинг одамлар кўп йиғиладиган жойларига 45 та ички кўчаларига 56 та, савдо дўконларида 38 та, хонадонларда 24 та,
Қарши шаҳар ҳудудида ҳозирги кунда – 633 та МГ Қўриқлаш пультига объектлар уланган. Мактаблар, мактабгача таълим ташкилоти, банклар, бозорлар, олий таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар, савдо дўконлари ва хонадонлар ана шулар жумласидан.
2022 йилда 1246 дона камералар ўрнатилиш режалаштирилган бўлиб, Қарши шаҳар ИИО ФМБга интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда
Қарши шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” тизими босқичма-босқич амалга оширилаётир. Бунда ички ишлар органлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлари ахборот тизимлари, видеокузатув, қоидабузарликларни қайд этиш, объектларни қўриқлаш, эҳтимолий таҳдидларга жавоб қайтариш ва огоҳлантириш тизимларини интеграция қилиш учун Қарши шаҳар ИИБда “Вазиятни назорат қилиш Маркази” (ситуационный центр)га босқичма-босқич улаш ишлари амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳудудида “Хавфсиз туризм”, “Обод ва хавфсиз маҳалла”, “Хавфсиз ҳудуд”, “Хавфсиз транспорт” аппарат-дастурий комплекс лойиҳалари амалга оширилиб, ахборот-коммуникацион технологиялар жорий этилмоқда.
Тадбир якунида иштирокчиларга жиноятларни олдини олиш ва “пульт”га уланиш тўғрисидаги буклетлар тарқатилди.