Жиноятчиликни барвақт аниқлаш ва уни олдини олиш муҳим вазифа
Қашқадарё вилоят прокурорининг ўринбосари Убайдулла Саъдуллаев раислигида ИЖҚК Департамент вилоят ва туман ходимлари, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарилари, вилоят прокуратурасининг тегишли тармоқ раҳбарлари, туман-шаҳар прокурорларининг, вилоят ҳамда туман-шаҳар ИИБ бошлиғининг соҳавий ўринбосарлари, барча терговчи ва суриштирувчилар иштирокида танқидий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида қидирувда бўлган шахсларни ушлаш, жиноятларни фош этиш, шахси номаълум мурдаларни шахсини аниқлаш ва бедарак йўқолган шахсларни қидириб топишга оид тезкор-қидирув тадбирларини жадаллаштириш, соҳадаги фаолияти самарадорлигини ошириш, жиноятларни ҳисобга қўйилишини тартибга солиш, ҳисобот йилида содир этилган жиноятларни кейинги йилга асоссиз ўтказилишига йўл қўймаслик чоралари кўриш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, иш юритувдаги жиноят ишларини асоссиз тўхтатиш ва тугатиш ҳолатларига йўл қўймаслик; жиноят ишлари терговини ўз вақтида якунлаш, электрон карточкаларни ҳисобга кўйиш масаласи муҳокама этилди.
Бу каби йиғилишлардан мақсад жиноятлари иссиқ изларда фош этиш ва жиноятчиликни олдини олишга хизмат қилади.