3 Феврал 2021 йил 567

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2020 йилда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олишга қаратилган йиғилиши (туман-шаҳарлар аудиоселектор шаклида) ўтказилди.
Йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат бошқаруви органларининг масъул ходимлари иштирок этишди.
Йиғилиш танқидий руҳда ўтказилиб, кун тартибидаги масала юзасидан вилоят прокуратураси ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи А.Ниёзовнинг 2020 йил мобайнида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, бу соҳадаги қонунбузилиш ва йўл қўйилган камчиликлар тўғрисидаги ахбороти, масъулларнинг изоҳлари ва таклифлари тингланди.
Шунингдек, йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2021 йилнинг 1-ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси тасдиқланиб, ижрога қаратилди.

Text to speech