10 Август 2021 йил
548
Жиноятчи шохида бўлса ...
... Сен баргида бўл, деган гап бор изқуварларда. Дарҳақиқат, жиноятчи ҳар қанча яширинишга уринмасин ички ишлар органлари ходимлари тузоғига тушади. Айни кезларда вилоят миқёсида ўтказилаётган “Тонг” махсус профилактик тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этгани учун қидирувда бўлган Андижон вилояти Асака тумани “Қоратепа” МФЙда яшаган У.Ж. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари томонидан “Арабон” буюм бозорида ушланди.
Энди у бир айби икки бўлгани ва қочиб узоққа боролмаслигини тушуниб етган бўлса ажабмас.