23 Феврал 2022 йил 611

Жиноят процессуал ҳуқуқи-ушлаб туриш асослари мавзусида махорат дарси ўтказилди

Жорий йилнинг 23 феврал куни Қарши шаҳридаги Қашқадарё вилоят юридик техникумининг талабалари билан Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси юридик таъминлаш бўлими ходимлари томонидан "Жиноят процессуал ҳуқуқи-ушлаб туриш асослари" мавзусида махорат дарси ўтказилди. Машғулот давомида Ички ишлар бошқармаси йетакчи юрисконсулти капитан Е.Норманов Жиноят ҳуқуқи ва жиноят процессуал ҳуқуқи йўналишида маъруза қилиб, шу йўналишдаги амалиёт тўғрисидаги маълумотларни талабалар еътиборига йетказди. Машғулот якунида талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Text to speech