11 Октябр 2022 йил 343

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ФАХРИЙ ХОДИМИ”

 

 

 

Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлимида Ички ишлар органларида фахрийлари ўртасида “Йилнинг энг фаол фахрий ходими” танлови бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари, Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, шаҳар-туман ички ишлар бўлимларининг фахрийлар кенгаши раислари иштирок этишди.

Тадбирни Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Исроил Химматов очди. Унда фахрийлар уч шарт – “Ходимлар билан ишлаш”, “Фахрийлар билан ишлаш”, “Ижтимоий фаолият” номинациялари бўйича бўлиб ўтган танловда раислар бор билим ва маҳоратларини ишга солишди. Фахрийлар раисининг туманларда ёш ходимларга “Устоз-шогирд анъаналари”ни янги босқичга олиб чиқиш, ёш ходимларнинг миллий қадриятларга содиқ, чинакам ватанпарвар ва фидойи “халқ хизматчиси” бўлиб шаклланишида фахрийларнинг ёрдами, “Маънавият ва маърифат дарси”да “Устозлар ўгити” шиори асосида амалга оширган фаолияти, шунингдек фахрийларнинг Ватан осойишталиги ва юрт тинчлиги йўлидаги узоқ йиллик меҳнатини инобатга олган ҳолда, хизмат пайтида ва хизматни ўташ даврида орттирилган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган  фахрийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда ички ишлар органларидан нафақага чиққанидан сўнг давлат ва жамоат ташкилотларида фаолият кўрсатаётган, тадбиркорлик ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси сифатида жамият ҳаётида фаол иштироки борасидаги фаолияти ва билими ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Танлов натижаларига кўра Чироқчи туман ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари, истеъфодаги подполковник Зокир Жовлиев ғолибликни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни бошқарма фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари (ЁХБ Фахрийлар кенгаши раиси) истеъфодаги маёр Рустам Хаққулов ва Муборак тумани ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник Усмон Ибрагимов банд этишди.

Ғолиблар танлов ҳайъатининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Text to speech