9 Октябр 2021 йил 614

“Йилнинг энг фаол фахрий ходими”

 

 

Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейида Ички ишлар органларида фахрийлари ўртасида “Йилнинг энг фаол фахрий ходими” танлови бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг соҳавий хизматлари, Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, шаҳар-туман ички ишлар бўлимларининг фахрийлар кенгаши раислари иштирок этишди.

Уч шарт – “Ходимлар билан ишлаш”, “Фахрийлар билан ишлаш”, “Ижтимоий фаолият” номинациялари бўйича бўлиб ўтган танловда раислар бор билим ва маҳоратларини ишга солишди. Фахрийлар раисининг туманларда ёш ходимларга “Устоз-шогирд анъаналари”ни янги босқичга олиб чиқиш, ёш ходимларнинг миллий қадриятларга содиқ, чинакам ватанпарвар ва фидойи “халқ хизматчиси” бўлиб шаклланишида фахрийларнинг ёрдами, “Маънавият ва маърифат дарси”да “Устозлар ўгити” шиори асосида амалга оширган фаолияти, шунингдек фахрийларнинг Ватан осойишталиги ва юрт тинчлиги йўлидаги узоқ йиллик меҳнатини инобатга олган ҳолда, хизмат пайтида ва хизматни ўташ даврида орттирилган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган  фахрийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда ички ишлар органларидан нафақага чиққанидан сўнг давлат ва жамоат ташкилотларида фаолият кўрсатаётган, тадбиркорлик ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси сифатида жамият ҳаётида фаол иштироки борасидаги фаолияти ва билими ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Танлов натижаларига кўра Чироқчи туман ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари, истеъфодаги подполковник Зокир Жовлиев ғолибликни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни бошқарма фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари (ЁХБ Фахрийлар кенгаши раиси) истеъфодаги майор Рустам Хаққулов ва Муборак тумани ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник Усмон Ибрагимов банд этишди.

Ғолиблар танлов ҳайъатининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Text to speech