Жазоси устига жазо қўшилди
2022 йил 15 март куни соат 09:00 ларда Китоб тумани Халқлар дўстлиги МФЙда яшовчи уй бекаси Б.А. яшаш уйига нотаниш шахс ғайриқонуний равишда кириб, хонада бўлган 250 минг сўм пул ва 1 жуфт эркаклар оёк кийимини ўғирлаб кетганини баён қилган. Шу куни соат 21:30 ларда Китоб тумани, “Хамид Олимжон” МФЙда яшовчи нафақахўр аёл Р.Р. ва 2022 йил 16 март куни соат 10:00 ларда Китоб тумани Халқлар дўстлиги МФЙда яшовчи Т. Б. ҳамда шу куни соат 23:00 ларда Китоб тумани, “Чармгар” МФЙда яшовчи П.Ш.нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда номаълум шахслар кириб, хонада бўлган нарса ва буюмларни титиб, дераза ойналарини синдириб, тартибсиз ҳолатга келтириб, хонадондан пул ёки қимматбаҳо буюмларни топа олмаганидан сўнг, жиноий режаси амалга ошмаганлигини билиб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида ҳодиса жойидан Китоб тумани ИИБ ЭКГ катта эксперти майор Ж.Азизов томонидан олинган ойна синиқлари вилоят ИИБ ЭКБдаги биометрик иденфикация тизимида текшириб кўрилганида 1 дона далилий Китоб тумани Чармгар кўчасида яшовчи, 2019 йил ўн еттинчи декабр куни Ўз Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлан, 2022 йил 10 феврал куни ЖИБ Чироқчи туман судининг ажримига кўра, ўталмай қолган 3 йил 5 ой 18 кун жазосини Самарқанд вилояти, Пойариқ туманида жойлашган 37-сонли манзил калониясида ўташи белгиланган Р.Ж.га тегишли эканлиги аниқланган.
Маълум бўлишича Р.Ж. жазо ўтаётган вақтда яъни, 2022 йил 15 март куни манзил калониясини рухсатсиз тарк этиб, ўзини жиноий режасини амалга ошириш учун Китоб туманига келиб, юқоридаги жиноятларни содир этганини тан олди.
Мазкур холатлар юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан жиноят иши қўзғатилди.