18 Март 2022 йил 581

Жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ўртасида давра сухбати ташкил этилди

2-сон ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан 2022 йил 17-март куни Қарши шаҳар аҳоли бандлигини таъминлаш маркази мутахасиси Бозоров Жуманазар Пардаевич иштирокида колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ўртасида давра сухбати ташкил этилди.
Ўтказилган давра суҳбати давомида Қарши шаҳар аҳоли бандлигини таъминлаш маркази мутахасиси колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга муқаддам судланганларни ҳозирда юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, шу қатори давлатимизнинг ёшларга бўлган эътибори ҳамда яратилган шароитлар, муқаддам судланиб озодликка чиққанларидан сўнг уларга яратилган шарт шароитлар, муқаддам судланган ёшларни ҳаётга мослаштириш, уларни соғлиғи, ҳужжат масалалари, ишга жойлашишлари юзасидан кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилаётганлиги, маҳкумлар озодликка чиққанларидан сўнг уларга давлат томонидан 6-7 баробар миқдорда бир марталик моддий ёрдам пулларини олишлари, хозирда вилоят, туман марказларида ижтимоий мослаштириш маркази фаолият юритиб келаётгани, бу марказ маҳкумларга кейинги ҳаётига сезиларли даражада ўзгаришлар олиб кириши, тадбиркорлик ва тўхтаб қолган меҳнат фаолиятига қайтадан қайтишга, касби йўқларни касбга ўқитиш, диплом бериш, иш билан таъминланишлари, давлат томонидан субсидиялар ажратилиши, имтиёзли кредитлар ажратилаётганлиги юзасидан кенг қамровли тушунчалар берилди.
Давра сухбати давомида маҳкумлар томонидан берилган саволларга малакали мутахасис томонидан батафсил жавоб берилди.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.qviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: