29 Ноябр 2021 йил 535

Яшаш уйида гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётган шахс қўлга олинди

         Ғузор туман ИИБга 2021 йил 27 ноябрь куни тушган хабарга кўра, ТИИБ ЖҚБ ва вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда,  Ғузор тумани “Афғонбоғ” МФЙда яшовчи Э.Ф яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уйнинг ертўласида яшил рангли, қуруқ холатдаги баргсиз кўплаб поялар мавжудлиги, ушбу хона шифтига яшил рангли, майда баргли, ўзига хос хидли ўсимлик шохлари осилган ҳолатда қуритиб қўйилганлиги, хонанинг таг қисмига қора рангли целофан тўшалиб, уни устида кўплаб, қуруқ холатдаги, яшил рангли, ўзига хос хидли барглар ва уруғлар ҳамда 1 дона қора рангли целофан пакетда,
1 дона кўк рангли целофан пакетда ва дона қизил рангли сеткали қопда қуруқ ҳолатдаги, майдаланган, яшил рангли, ўзига хос хидли моддалар мавжудлиги аниқланиб, тегишли тартибда хужжатлаштириб олинган. Бундан ташқари, Э.Ф ўзининг яшаш уйидаги фойдаланилмай турган хонанинг пол қисмига қуруқ холатдаги, яшил рангли, ўзига хос хидли, майда баргли моддаларни 12 та жойга алоҳида-алоҳида тўплаб, қуритиб, кейинчалик сотиб ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу 12 та жойга тўпланган моддалар ва ушбу хонадаги 2 дона электрон торози тегишли тартибда хужжатлаштириб олинган. ВИИБ ЭКБнинг хулосасида, Э.Ф.нинг яшаш уйи ертўласидан хужжатлаштириб олинган ўсимлик поялари, яъни 1 дона 25 кг ёзувли оқ рангли синтетик қоп ичидаги ўткир ҳидли, яшил рангли ўсимлик қуритмалари, 1 дона 50 кг ёзувли оқ рангли синтетик қоп ичидаги ўткир ҳидли, яшил рангли ўсимлик қуритмалари, 1 дона оқ рангли цинтетик қоп ичидаги ўткир ҳидли, яшил рангли ўсимлик тарикибида фаол тетрагидроканнабинол мавжудлиги, ушбу модда “МАРИХУАНА” гиёҳвандлик воситаси эканлиги, жами соф оғирлиги 10867,2 граммга тенглиги, фойдаланилмай турган хонанинг пол қисмидан олинган қуруқ холатдаги, яшил рангли, ўзига хос хидли, майда баргли моддалар тарикибида гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган “КАННАБИС”  ўсимлиги барглари эканлиги, соф оғирлиги 16582,8 граммга тенглиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан Э.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech