6 Октябр 2020 йил 766

Яроқсиз ҳайвон гўшти борлиги аниқланди

Қашқадарё вилояти ИИБ ППX ва ЖТСБ Карантин бўлинмаси сафдор-ходими сафдор Н.Шодмонов ветеринария бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда 2020 йил 05 октябрдан 06 октябрга ўтар кечаси соат 01.00 ларда "Кашкадарё-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган Қарши шаҳрида яшовчи Н.Самадов бошқарувидаги "Есперо" русумли автомашина тўxтатиб, юк хонаси кўздан кечирилганда, келиб чиқиши номаълум бўлган, ветеринария ҳужжатларига эга бўлмаган, бир неча қора салафан пакетларга ўралган жами 200 кг ҳайвон гўштлари борлиги аникланган. Ушбу гўшт маҳсулотлари истемолга яроқлилигини текшириш максадида, Чирокчи туман ветеринария лаборатория экспертизасига топширилиб, ушбу гўшт махсулотлари лаборатория томондан истеъмолга яроксиз деб топилиб, тегишли тартибда йўқ қилинди. Хозирда ушбу холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech