“Янги Ўзбекистон Янги Ички ишлар органлари” шиори асосида “Маънавият ва билим – инсон қадри ҳимоячисининг яширин қуроли” ғояси остида семинар-тренинг бўлиб ўтди
Қарши шаҳридаги “Ўзбекнефтгаз” компанияси мажлислар залида “Янги Ўзбекистон Янги Ички ишлар органлари” шиори асосида “Маънавият ва билим – инсон қадри ҳимоячисининг яширин қуроли” ғояси остида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти, Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгаши, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар иштирок этишди. Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Шермуҳаммад Муслимов очди.
Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошқарма бошлиғи подполковник Авазбек Иномов ёшлар маънавияти ва билимини ошириш борасида ички ишлар вазирлишги тизимида амалга ошириб келинаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинаётганини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгаши раиси ўринбосари Шерзод Олимов семинар-тренингда иштирокчилар орасидан танлаб олинган гуруҳлар билан мантиқий савол-жавоблар ўтказди. Унда ёшларнинг, маънавий маърифий билими ва дунёқараши тезкор савол-жавоблар асосида синовдан ўтказилди.
Қамрови кенг семинар-тренингда иштирокчиларга эзгулик, яхшилик, инсонни янги ғоялар яратишга ундовчи мотивацион видеороликлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Ва видеороликда келтирилган ғояя ва фикрларга атрофлича шарҳлар берилди. Тадбирда иштирокчилари қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар берилди.
Тренинг якунида фаол иштирок этган, тезкор саволларга тезкор жавоблар берган шаҳар-туман ички ишлар органлари ходимларига бадиий китоблар совға қилинди.