20 Феврал 2021 йил 811

ЯНГИ ЎЙИНЧИЛАР КАШФ ЭТИЛДИ

Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номли ихтисослашган мактаб-интернати спорт залида Миллий гвардия “Динамо” ЖТСЖ Қашқадарё вилояти кенгашининг тақвимий режасига биноан воҳа  ҳуқуқ - тартибот идоралари ходимлари ўртасида спортнинг стол теннис тури бўйича мусобақаси бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда хизмат қилаётган хотин-қизлар ҳам иштирок этди.

Мусобақага старт берилгач, жуфт ва якка курашларда теннисчилар бор маҳорат ва тажрибаларини ишга солиб ғолиблик учун курашишди. Кескин ва муросасиз кечган мусобақада Миллий гвардия ва ДХХ, вилоят ИИБ ходимлари бошқа жамоаларга нисбатан фаол ўйин намойиш этиб, финалга чиқишди.

Мусобақа натижаларига кўра умум жамоа ҳисобида вилоят ДХХ биринчи, Миллий гвардия ходимлари иккинчи ва вилоят ИИБ вакиллари учинчи ўринни банд этишди. Мусобақанинг жуфтлик курашларида вилоят ИИБ Ахборот хизмати мутахассиси сафдор С.Қаландаров ва  10-ЖИЭК тезкор вакили катта лейтенант Б.Хабибов 2-ўринни қўлга киритди. Хотин-қизлар орасида яккалик баҳсларида Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ХҚМБ инспектори майор А.Бегимова 2-ўринни эгаллади. 

Жамоалараро, жуфтлик ва яккалик баҳсларида ғолибликни қўлга киритган спортчилар “Динамо”  ЖТСЖнинг дипломлари ва қимматбаҳо савғалари билан тақдирланди.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.qviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: