4 Ноябр 2022 йил 513

“Жалолиддин Мангубердининг Хоразм тахтига келиши”

ИИВ Қашқадарё академик лицейида “Ўзбекистон тарихи” фани ойлиги доирасида “Жалолиддин Мангубердининг Хоразм тахтига келиши” мавзусида очиқ дарс машғулоти ўтказилди.

Машғулот аввалида ўқувчиларга ижобий мотивация бериш мақсадида Президентимизнинг 2022 йил 29 август куни Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангубердининг 25 метрлик ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида сўзлаган маърузаси эшиттирилди.

Сўнгра, Жалолиддин Мангуберди ҳақида тарихчи Шаҳобиддин ибн Аҳмад ан-Насавийнинг маълумотлари ҳам ўқиб берилди.

Машғулотда академик лицейи Тарих фани ўқитувчиси А.Рахимов томонидан “Активатор” ва “Алифбо” каби интерфаол  методларида самарали фойдаланган ҳолда, ўқувчиларни кичик гуруҳларга бўлиб, уларни мавзуга оид “Жалолиддин Мангуберди ва унинг Хоразм тахтига келиши”, “Валиён қалъаси ва Парвон даштидаги тарихий жанглар” ва “Синд (Ҳинд) дарёси бўйидаги тарихий жанг” мазмунидаги стратегияларини ҳимоя қилишга ҳамда дарснинг мақсадидан келиб чиқиб, ўқувчилар креатив фикрлашга йўналтирди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўз юртига ва бурчига садоқат билан хизмат қилувчи, юксак маънавиятли қилиб камол топтиришга қаратилган очиқ дарсда сўнггида ўқувчилар дарс давомида олган  билимларини оғзаки тарзда таъсирли баён қилиб, Жалолиддин Мангубердини ватанпарварлик тимсоли сифатида ўз тасаввурларида гавдалантирди.

Text to speech