Жаҳон тамаддунида соҳибқирон ренессанси
Қашқадарё вилояти ИИБда “Жаҳон тамаддунида соҳибқирон ренессанси” мавзусида бўлиб ўтган маърифат дарси олдингиларидан ўзгача руҳда кечди.
Президентимиз раислигида жорий йил 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида маънавият масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида: «Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият», дея таъкидлагани бежиз эмас. Зеро, диёримиз миллий қадриятлари, маданияти ривожланган, юксак маънавиятга эга тамаддун ўчоғидир. Тарихдан маълумки, юртимизда маънавият машъалини баланд кўтарган буюк алломалар етишиб чиққан. Ўзининг бой маънавий мероси билан дунёга зиё таратган мутафаккирлар мероси халқимиз маънавиятининг юксалишига замин яратгани маърузачилар томонидан алоҳида таъкидланди. .
Қизиқарли ва таассуротларга бой йиғилиш якунида ички ишлар органлари ходимлари учун китоб ярмаркаси ташкил этилди.