ҚИЗЛАРНИНГ САЛОҲИЯТИ ОШИРИЛДИ
ИИВ Қашқадарё академик лицейида ўқувчи қизларнинг илм ва салоҳиятини оширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ масъул ходими, бошқарма ДПМ Тиббиёт бўлими поликлиникаси шифокори ва лицей психологи “Келажакдаги орзулар”, “Тиббий саломатлик асослари” ва “Зўриқиш ва унинг турлари ҳамда бартараф қилишнинг психологик асослари” мавзуларида ўқув машғулотлари ўтишди.
Тадбирда сўз олган бошқарма ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари, подполковник З.Кенжаева қизларнинг орзулари, қизиқишлари, ички ишлар соҳасининг қайси йўналишига бўйича фаолиятини давом эттириши хусусида суҳбатлашиб, бу борада чуқур билим эгаллаш ҳамда эътибор қаратиш лозим бўлган хусусиятлар ҳақида иштирокичларнинг тушунчасини бойитди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникаси шифокори Рано Ашурова иштирокчиларга шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш, саломатлик сабоқлари бўйича маъруза қилиб, ўқувчи қизларнинг саволларига жавоблар берди.
Кенг кўламли тадбирда лицей психологи Н.Сайфиева стресс, унинг турлари, келиб чиқиш сабаблари, инсон организмига салбий ва ижобий ҳолатлари тўғрисида тушунча берди.
Сўнгра, қизларни эммоционал ҳолатини яхшилаш мақсадида психологик тренинглар ташкил этди.
Якунда иштирокчиларларга мавзу юзасидан маъруза, слайд ва видео роликлар намойиш этилди.