24 Январ 2024 йил 383

“Қизларга таълим бериш – миллат келажаги пойдевори”

Қарши шаҳар  М ва МТБга қарашли  50-мактабда  “Қизларга таълим бериш – миллат келажаги пойдевори”   мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Қарши шаҳар ИИО ФМБ Хотин қизлар масалалари бўйича катта инспектори, бошқарма ЖХХ ҲПБ  ВЕ ва ЁБИГ ВЕМБ инспектор психологи, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди.

 Тадбирда сўз олган инспектор психолог, лейтенант  Дилноза Қуватова ва ХҚМБ катта инспектори, лейтенант  Наргиза Мақсадова юртимизда сўнгги йилларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиши ва бандлигини таъминлаш бўйича бир қатор ибратли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлашди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда хотин-қизлар учун жуда кўплаб имкониятлар яратиб берилгани, ўз навбатида бу уларни ўз билим ва малакаларини ошириши, янги марраларни забт этишга ҳамда пировардида юртимиз равнақига кўпроқ ҳисса қўшишга ундамоқда.

Зеро, таъкидлаш жоизки хотин-қизларга  таълим бериш миллат равнақига муносиб ҳисса бўлиб қўшилишининг пойдеворидир.

 

Text to speech