Қизил тоифадаги маҳаллада профилактик тадбир
Ички ишлар вазирлиги
Академияси профессор ўқитувчилари томонидан Қашқадарё вилоятидаги қизил тоифага
киритилган маҳаллаларда криминоген вазиятни ўрганиш ва жиловлаш юзасидан ишлар
олиб бормоқда.
Қарши шаҳридаги қизил тоифага киритилган “Қарлиқхона”
маҳалла фуқаролар йиғинида “Ижтимоий профилактика” тизимини натижадорлиги ва
манзиллилигини кескин ошириш ҳамда аҳолининг ижтимоий, маиший муоммоларини
бартараф этиш ҳамда қизил тоифага киритилган маҳаллаларда криминоген вазиятни
яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланмоқда. Маҳаллада содир этилаётган оғир
ва ўта оғир жиноятлар, айниқса, вояга етмаганлар, ёшлар, ишсизлар ва аёллар
жиноятчилигини асл омилларини аниқлаш ва барвақт олдини олиш борасида манзилли
тадбирлар белгиланиб, маҳалла еттилиги фаолларига керакли тавсиялар берилди.