18 Апрел 2024 йил
301
Ижтимоий ҳимоя ва кўмак берилди
Миришкор туман “Айзабод” МФЙ да яшовчи Шоаббос Усмонов ва “Балуж” МФЙ да яшовчи Диёрбек Хайдаров яқинда жазони ижро этиш тизимидан озодликка чиққанди.
Туман ИИБ ЖХХ Пробация хизмати ходимлари томонидан у билан ўтказилган профилактик суҳбат давомида фуқаролик паспортни муддати ўтгани аниқланиб, амалий ёрдам берилди.
Бундан ташқари, у тиббий кўрикдан ўтказилди. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ”Кўникма” марказидан бир марталик пул маблағи олиб берилди.
Ҳозирда у Миришкор туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш марказига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.