Шижоатли ёш ходим рағбатлантирилди
Қашқадарё вилояти ИИБда ҳуқуқбузарликлар ва
жиноятларни олдини олиш, маънавий-маърифий ишларни янада кучайтириш билан бирга
спорт билан мунтазам шуғулланиб, ёшларни ҳам бу борадаги ишларга фаол жалб этиб
келаётган ёшларни рағбатлантиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда бошқарма
раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Ривожланиш ва тадқиқотлар академиясининг
Қашқадарё вилояти вакили С.Эшқувватова ва шахсий таркиб ходимлари иштирок
этишди.
Тадбирда сўз олганлар давлатимиз раҳбарининг
2022 йил 28 январь кунидаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонида кўрсатилган
вазифалар ижросини таъминлаш, мамлакат истиқболи учун маъсулиятни ўз зиммасига
олишга қодир ёшлар сафини кенгайтириш уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш,
ёшларга оид давлат сиёсати амалга оширишни таъминлаш, ижтимоий сиёсий
фаоллигини ошириш, ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида
саъй-ҳаракатлари учун Ўзбекистон Республикаси Ривожланиш ва тадқиқотлар
академиясининг Қашқадарё вилояти вакили С.Эшқувватова томнидан вилоят ИИБ
раҳбариятига “Ташаккурнома”, ҳар томонлама фаол ёш ички ишлар органи ходими,
маёр Достон Бўриэв “Ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини
тантанали равишда топширди.