1 Апрел 2024 йил
462
Истеъмолга яроқсиз гўштлар тўхтатиб қолинди
2024-йил
30-март куни соат 00:50 лар чамасида Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи “Умакай”
ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари томонидан
“Термиз-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Сурхондарё вилояти Шеробод
туманида яшовчи фуқаро Р.А. бошқарувида бўлган “Коболт” русумли транспорт
воситаси тўхтатиб, унинг юкхонаси кўздан кечирилганда истеъмолга яроқсиз бўлган
номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётганлиги аниқланди.Номаълум ҳайвон гўшти
тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ҳаракатлари
олиб борилмоқда.