29 Март 2022 йил 451

Истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

2022 йил 28 мартдан 29 мартга ўтар кечки соат 01:35 да Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари ва  вилоят ИИБ ЖТСБ Карантин тадбирларни таъминлаш бўлинмаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан, "Умакай" мунтазам ЙПХ масканида Сурхондарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Кобалт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб текширилгандаавтомашина юкхонасида ветеринария-санитария талабларига зид равишда ҳеч қандай хужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 250 кг оғирликдаги гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Text to speech