10 Август 2021 йил 544

Истеъдодлилар сараланди

Кейинги йилларда ички ишлар органларида ўтказилаётган тадбирларда ходимларнинг маънавий-маърифий билими ва дунёқарашини янада мустаҳкамлаш, тарихий ва мозийга дахлдор обидалар ва алломалар асарларини чуқур ўрганишга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, миллий кино ва мусиқачилик, қўшиқчилик соҳаси ҳам бундан мустасно эмас. ИИО ходимлари орасида ҳам бахшичилик, қўшиқ, мақом каби миллий санъат ва эстрада йўналишлари, шунингдек, миллий ва классик чолғу асбобларига ошуфта ходимлар талайгина.
Яқинда Қашқадарё вилояти ИИБда тизимнинг соҳаларида хизмат қилаётган шаҳодатланган ва эркин ёлланган хизматчилар орасидан ИИВнинг 2021 йил 15 июлдаги фармойишига асосан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида “Санъатда ҳаваскор истеъдодлар” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда тизимнинг турли соҳаларида хизмат қилаётган ўндан ортиқ санъатга ҳавасманд ходимлар иштирок этди.
Саралаш баҳсларида танлов ҳайъатининг қарорига кўра қўшиқчилик ва мусиқа асбоблари чолғучиси йўналишида ғолиблар аниқланиб, бошқарма раҳабариятининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Энди улар кўрик-танловнинг республика бочқичида иштирок этишади.

Text to speech