“Иссиқ излар”да фош этилган ўғрилик
2022 йил 16 январь куни соат 16:00ларда Чироқчи тумани “Ғаллакор” МФЙда яшовчи Б. Э. қўшни “Уймовут” МФЙ Қулбурун қишлоғидан ўтган дарё бўйида бўлаётган кўпкарига бориб, ўзига тегишли “Ласетти” русумли автомашинаси ёпиб улоқ ўйинини томоша қилади. Кўпкари тугагач келиб қараса автомашинасининг олд ўнг эшигини номаълум шахслар бузиб очиб, салонда бўлган 600.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Шунингдек, Чироқчи тумани “Чувуллоқ” МФЙда яшовчи Э.Т.га тегишли “Ласетти” русумли автомашинанинг ҳам ўнг олд томон эшиги қулфи номаълум шахслар томонидан бузилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойидан олинган далилий-ашёлар устида тадқиқот ўтказган вилоят ИИБ ЭКБ экспертлари шахснинг биометрик индификация тизими бўйича текшириб кўриб, воқеа жойидан олинган бармоқ излари Андижон вилояти Хўжаобод тумани “Мустақилликнинг 27 йиллиги” МФЙда яшовчи муқаддам судланган Б. А. ва Андижон шаҳар “Бўстон” МФЙда яшовчи А.А. Ю.О.лар содир этганлиги аниқланиб, улардан 4.900.000 сўм пуллар солинган бир дона сумка тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳола юзасидан Чироқчи тумани ИИБ 2-сонли ИИБ ТГ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.