20 Октябр 2022 йил 312

Ҳисобот йиғилиши

 

Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари ходимларининг 2022 йил тўққиз ойи якунларига бағишланган умумий йиғилиши бўлиб ўтди.Терговчилар билан дастлаб саф кўриги ўтказилиб, тергов тизими ходимларининг хизмат тайёргарлиги, формали кийим-бош кийиб юриш тартибига риоя қилаётганлиги, “Тергов сумкаси”дан фойдаланиш аҳволи, уларда зарурий буюмларнинг мавжудлиги текширилди.Шундан сўнг, вилоят ИИБ Мажлислар залида бошқарма бошлиғининг ўринбосари, подполковник Исроил Химматов раҳбарлигида вилоятдаги барча тергов раҳбарлари, терговчи ва суриштирувчилар иштирокида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато-камчиликлар сарҳисоб қилинди.Йиғилишда жорий йилнинг тўққиз ойи давомида сусткашликка  йўл қўйган Қарши шаҳар, Қамаши, Муборак туманлари тергов хизмати раҳбарларининг хизмат фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, йил якунига қадар ижобий ўзгариш қилиш ҳақида огоҳлантирилди.

Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилишда бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган 6 нафар терговчи ва суриштирувчилар Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг буйруғи билан пул мукофотлари билан тақдирланган бўлса, 3 нафар ходимларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.

Text to speech