14 Август 2021 йил 491

Ишончни қозониш йўлидан огоҳ бўлинг!

Автомашинасини сотмоқчи бўлиб, фуқароларга бериб юбориш, натижада зарурий сармояни қўлга киритгач, алдаб қайтариб олиш ҳолатлари кейинги пайтларда тез-тез учрамоқда. Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида, кенг жамоатчилик билан бўлиб ўтаётган учрашувларда бот-бот гапирилиб, одамларга эслатмалар тарқатилмоқда. Аммо ойма-ой тўлаш шарти билан сотиладиган автомашина ёки арзон мол дарагини эшитган фуқаролар дарҳол воқеа иштирокчисига айланмоқда. Жумладан, Қарши шаҳар “Гунгон” МФЙда яшовчи Х.Б. 2020 йил июль ойи ўрталарида таниши, Яккабоғ туман “Мадрасагузар” МФЙда яшовчи М.Л.га “Нексия-2” русумли автомашинасини 84.000.000 сўмга сотишга келишиб, ҳар ой ундан 3.500.000 сўмдан 10 ойда жами 35.000.000 сўм пул олган.
Ўтган даврда М.Л.дан олган 35 000 000 сўмга қўшимча автомашина таъмири учун ишлатилган 20.000.000 сўм, жами 55 000 000 сўм пулини қайтариб бермасдан автомашинани бошқа бир танишига бериб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech