22 Июн 2021 йил 496

Ишончли ижтимоий ҳимоя-барқарорлик таянчи!


Жорий йил 17 июнь куни Қашқадарё вилояти Касби туман ИИБ бошлиғи ўринбосари О.Сафаров, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори М.Мирзаева туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслахатчиси Л.Қўйлиева ва Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши билан билан хамкорликда тумандаги “Майманоқ”, “Сохибкор”, “Истиқлол” ва “Қатағон” маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқаролари билан партиянинг “Янги Ўзбекистон-янги ташаббуслар” лойихаси доирасида маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад аҳолини ижтимоий муаммоларини ўрганиш, хотин-қизларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган фуқароларни оилавий шароитлари, уй-жойини таъмирлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш учун моддий ёрдам кўрсатиш орқали ҳудудда оилалар тинчлигини мустаҳкамлаш, ажримларни олдини олиш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни камайтириш, бандлигини таъминлашдан иборат.

Text to speech